Украина футбол ассоциацияси Россияни ФИФА ва УЕФАдан чиқариб юборишларини талаб қилмоқда

Украина футбол ассоциацияси ФИФА ва УЕФАга мурожаат қилиб, Россияни Қрим клублари туфайли четлатишни талаб қилди.

Ташкилот веб-сайтида берилган баёнотда, Украина футбол ассоциацияси Россиянинг сўнгги ҳаракатлари юзасидан ФИФА ва УЕФА билан боғлангани айтилади.

“Россия расмийларининг Қрим клубларини Россиядаги мусобақаларга жалб этиш истаги Украина футбол ассоциациясининг эътиборидан четда қолмади. Сўнгги олти ой ичида УАФ бундай ташаббусларга бир неча бор жавоб қайтарди ва ФИФА президенти Жанни Инфантино ва УЕФА президенти Александр Чеферинга йўллаган расмий хатларида ўз позициясини яна бир бор тасдиқлади.

Яқинда очиқ манбалар Қримнинг “Севастополь” клуби Россия Иккинчи Лигасида иштирок этиш учун сертификат олгани ҳақида хабар берди. Шунингдек, Россия расмийлари ўз мусобақаларига Қримдан бошқа жамоалар – “ТСК-Таврия”, “Рубин” ва “Океан”ни ҳам жалб қилишни режалаштираётгани қайд этилган.

Бундай ҳаракатларни амалга оширишга рухсат бериш, аслида ФИФА ва УЕФАнинг позицияси ва қарорларини менсимасликдан далолат беради.

Шу муносабат билан УАФ ушбу жараённи ФИФА ва УЕФАда кўриб чиқиш, келажакда бу жараён ривожланишининг олдини олиш чораларини кўриш ва имкониятлар излашни талаб қилмоқда.

Шунингдек, биз ФИФА ва УЕФАга жаҳон ва Европа футболи бошқарув органларининг низомлари ва қадриятлари талабларига риоя этмаганлиги сабабли РФУни ФИФА ва УЕФА аъзолигидан маҳрум қилиш имкониятини кўриб чиқиш илтимоси билан мурожаат қиламиз", - деб ёзади УАФ июнь ойида ФИФА ва УЕФАга юборган мактубидан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
салахидин
26/06/2023 22:37
Украиналиклар Ким буптики Фифага хужайинлик килади