Улар ўз уйига қайтиш арафасида
"Навбаҳор"нинг муҳим футболчилари собиқ клубига қайтишга яқин турибди.
Бизга маълум бўлишича, ҳужумчи Тома Табататзе ва ярим ҳимоячи Аброр Исмоилов келаси мавсумни Фарғонанинг "Нефтчи" клубида бошлаш арафасида. Томонлар келишувга эришган.
Маълумот учун, Исмоилов жорий мавсум Суперлигада 22 ўйинда бир гол ва тўртта голли узатмани, Табатадзе эса 19 ўйинда 9 та гол ва 2 та самарали узатмани амалга оширган. Икки футболчи ҳам "лочинлар" сафига Фарғонада келиб қўшилган.
Фикрлар