"Улоқни ким илиб кетади", Хоакин Бакли ёки Колби Ковингтон? (Таҳлил)

  • 14 декабрь, 14:23
  • 0
  • MMA

 Жангдан олдин ОАВнинг йирик вакиллари Хоакин Бакли бу жангда ютиш учун жуда кучли устунликка эга дея қарашмоқда. Аслида, вазият биз ўйлаганимчалик Колби Ковингтоннинг зарарига ишлайдиган, шахмат тили билан айтганда "зугзванг" ҳолатида эмас.

Висенте Люке билан жангни Бакли катта устунлик билан ютган бўлса-да, биринчи раунднинг эпизодларидан бирида тейкдаунга интилган Люке устунликни ривожлантира олмагани сабабдан, ўз позициясини бой берганди. 

Ковингтон анча олдиндан айтса бўладиган услубда курашга интилсада, унда Люкедан яхшироқ элементлар арсеналида мавжуд ва Люкедаги имкон унда туғилиб қолса "New Mansah"нинг ютуққа бўлган йўлини торайтириш эҳтимоли юқори. Ҳа, ўрта вазндан ярим ўрта вазнга тушган Хоакинда физик устунлик ҳар битта жангида яққол сезилмоқда, аммо, жанг 5 раундлик эканлиги мен айтаётган тахминни сўнгги раундларда кўпроқ истиқболли амалга ошиши эҳтимолини оширади.

Бакли эса, бу вазнга тушгандан кейин қандайдир маънода кардио билан боғлиқ муаммоларидан сал узоқлашгандек ва кўпроқ сифатли атлетга айлана бораётганини кўрмоқдамиз. Шунингдек, дастлабки раундлардаги портловчи кучга эга ва стойка масаласида ҳам ўз ишларини яхши йўлга қўйиб олган Хоакин Ковингтон учун ҳақиқий маънода дастлабки раундларда хаос яратиб бера олади. Фикримча жангда Бакли қисман устун, имкониятлар у даражада икки тарафдан бирига оғир тош босиб кетмаган. Аммо, Колби кардио ва сўнгги раундлардаги кучли прессингини бу сафар ҳам ишлата олса, чемпионлик раундларидаги устунлик эвазига улоқни илиб кетиши мумкин.

                                                                                                                                                                                                                                                                                                           Маҳмуджон Жабборов тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!