Улуғбек Бақоев: "Бу баҳс бизнинг қандай даражада эканимизни кўрсатди"
Ўзбекистон Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Бухоро" баҳси бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида бухороликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Учрашувни ёмон тарзда бошладик ва бунинг натижасида тезкор гол қабул қилиб олдик. "Нефтчи"дек клубга қарши ўйинда бундай суст ҳаракат қилишингиз рақибга жуда катта имконият тақдим этади.
Иккинчи таймда беллашувни ўзгартиришга уриниб кўрдик. Бироқ режаларимиз ўхшамади. Менимча, бу баҳс бизнинг қандай даражада эканимизни кўрсатди.
"Нефтчи"ни ғалаба билан қутлайман ва келгуси ўйинларида омад тилайман. Чемпионатнинг навбатдаги тур ўйинларига тайёр бўлишимиз лозим.
Ҳужум қилишимизга рақиб имкон бермади. 3 очко учун майдонга тушдик. Бироқ мағлубиятга учрадик. Футболда шу каби ҳолатлар ҳам учраб туради, албатта", - деди мутахассис.
Фикрлар