Улуғбек Бақоев: Сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсиз натижаларни оғир қабул қилдик"

Cоcа-Cоlа Суперлига 23-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» – «Сўғдиёна» (2:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев, сўнгги ўйинларда жамоаси ўзига бўлган ишончни йўқотгани ва футболчиларга сўнгги ўйинлардаги натижалар қаттиқ таъсир ўтказганини айтди.

«Футболчилар бугун ғалаба қозонишни хоҳлашганди. Сен урмасанг, сенга уришади деб бекорга айтишмайди. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган вазиятда иккита яхши имкониятдан фойдалана олмадик, рақиб эса гол урди. Ғалаба билан уларни табриклайман», - деди Бақоев.

«Сўнгги ўйинлардаги бундай натижаларга футболчилардаги руҳий чарчоқ ва ўзларига бўлган ишонч йўқолиши каби факторлар сабаб бўлиши мумкин. Сўнгги учрашувларда муваффаяқиятсиз натижаларни мураббийлар штаби ва футболчилар оғир қабул қилди. Ўйин бўйича ютқазсак ҳам бошқа гап эди».

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
● 10 ●
26/10/2022 23:23
Согдиана просто ноль