Улуғбек Ҳақбердиевнинг рақиби аниқ бўлди

28 март куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Унда ҳамюртимиз Улуғбек Ҳақбердиев ҳам рингга кўтарилиши ҳақида хабар берган эдик. Унинг рақибига ҳам ойдинлик киритилди. Улуғбекнинг бу галги рақиби россиялик мағлубият билмай келаётган Арест Саакян бўлади. Саакян профи рингда 4 маротаба жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 3 маротаба рақибларини нокаутга учратган.

Ушбу жанг кечасида яна икки нафар юртдошимиз Фазлиддин Ғоибназаров ҳамда Хуршид Тожибоев ҳам навбатдаги жангларини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!