Умар Эшмуродов: Мавсум бошида совриндорлар қаторига киришимизга ишонгандим

Бугун 28 ёшини қарши олган “Насаф” сардори Умар Эшмуродов учун кеча “Бунёдкор” устидан қозонилган ғалаба унинг туғилган кунига муносиб совға бўлди.

Шу билан бирга, “Насаф” чемпионатда расман иккинчи ўринни қўлга киритди. Эшмуродов sports.uz учун таассуротлари билан ўртоқлашди:

- Албатта, “Бунёдкор” билан қийин ўйинни ўтказдик. Аммо иккинчи ўрин масаласини охирги турга қолдирмасликни ўйлагандик. Бу йил оғир мавсумни ўтказдик. Шунга қарамай, жамоамиздаги йигитлар охиригача курашди. Бунинг натижасида чемпионат охирига бориб ҳаракатларимиз бесамар кетмаганини кўриб турибмиз.

эшмуродов

Мавсум аввалида агар бор кучимиз билан ҳаракат қилсак, совриндорлар қаторига киришимизга ишонгандим. Аслида ҳам бизнинг асосий мақсадимиз шу эди, - дейди Умар Эшмуродов.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!