Уммон бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг Эронга қарши ўйинини кузатиш қизиқарли туюляпти..."
"CAFA Nation's Cup" турнири ўзининг ҳал қилувчи палласига етиб келди. Эртага мусобақанинг 3-ўрин учун ва финал баҳслари бўлиб ўтади. Мазкур ўйин олдидан Уммон жамоаси бош мураббийи Бранко Иванкович ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳаммага ассалому алайкум! Ўзбекистон футбол ассоциациясига мусобақа учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Турнирнинг охирги ўйини қолди. Бу баҳсда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, ғалаба учун майдонга тушамиз.
Ташкилотчилик масалалари аъло даражада. Қирғизистонга қарши 6 ойдан сўнг яна рўбаро келмоқдамиз. Рақибга қарши финалда ўйнаётгандек муносабатда бўлишимиз керак. Ушбу баҳс биз учун катта аҳамиятга эга. Кўплаб футболчиларимизга имкон беришни ҳам режа қилмоқдамиз.
Қисқа вақт мобайнида кўп ўйин ўтказдик. Шунингдек, бу ўйинлар бизга Осиё кубогига тайёргарлик вазифасини ҳам ўтаб беради. Бу биз учун яхши тажриба бўлишига тўла ишонаман.
Ҳар қандай жамоа билан ўйин ҳозир осон бўлаётгани йўқ. У хоҳ Эрон, хоҳ Ўзбекистон бўлсин рақиб беллашувга жиддий тайёргарлик кўриб келади. Менимча, жамоалар ўртасида жиддий фарқ йўқ.
Ўзбекистонга қарши ёмон ўйнадик, дея олмайман. Бош мураббий Катанецни яхши биламан. Термада ёш ва тажрибали футболчилар етарлича. Сизда "Рома"да, ҳозир "Специя"да ўйнаётган Шомуродов бор. Умуман олганда, мамлакатингизнинг Эронга қарши ўйинини кузатиш қизиқарли туюляпти. Сабаби, Эрон Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Бу қизиқарли ва шиддатли учрашув бўлади, менимча", - деди мутахассис.
Фикрлар