Уммон бош мураббийи: "Турнир фаворитлари қаторида Корея Республикаси, Ўзбекистон ва Японияни кўрсатган бўлардим..."

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги гуруҳ босқич 1-туридан ўрин олган Жанубий Корея - Уммон учрашувида кореяликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Уммон жамоаси бош мураббийи Хуан Давид Мансилья иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Биз кучли рақиб билан ўйин ўтказдик. Гол уришга ҳаракат қилдик. Бироқ муаммоларга дуч келдик. Корея Республикасининг кучли эканини ҳамма билиб турибди, менимча. 

Биз ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз ва кейинги баҳсга тайёргарликни кучлироқ олиб боришга уринамиз. 

Ҳимоя чизиғида бир қанча хатоларга йўл қўйдик. Ғалаба қозониш жуда қийин эди. Рақиб сафида жуда тезкор ўйинчилар бор эди. 

Ҳакамлар ажойиб иш олиб борди. Уларга нисбатан шикоятим йўқ. Учрашув вақтида иштиёқ эвазига унинг қарорларини муҳокама қилганим - табиий жараён. 

Турнир фаворитлари қаторида Корея Республикаси, Ўзбекистон ва Японияни кўрсатган бўлардим. Аслида, кучли жамоалар етарлича. Ҳамма ғолиб бўлиш учун бу ерга келган", - деди мутахассис

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!