Уммон жамоаси бош мураббийи: "Ўйинимиз чиқмаганига асосий сабаб Ўзбекистоннинг кучли ўйин ташкил этгани бўлди"

"CAFA Nation's Cup" турнири гуруҳ босқичидан ўрин олган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Уммонни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Уммон термаси бош мураббийи Бранко Иванкович иштирок этди. 

"Авваламбор, ассалому алайкум! Ўзбекистонни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Улар ғолибларга хос ҳаракат қилишди. Бу ўйинда ҳам яққол сезилиб турганди. Кейинги баҳсда хатоларимизни тўғрилаб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Ўзбекистон жуда яхши ўйин намойиш этди. Улар назоратни йўқотиб қўймади. Бизнинг ўйинимиз чиқмаганига асосий сабаб бугун рақибнинг кучли ўйин ташкил этгани бўлди. 

Бизнинг футболчиларимизнинг кўпида мавсум якунига етди. Ўзбекистонда эса бундай эмас. Уларда ҳозир чемпионат қизғин паллада. Бу ҳам натижага ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. 

Эронда ҳам чемпионат якунига етди. Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ўйин қизиқарли бўлади. Аммо аниқ қай бири кучли эканини айта олмайман. Икки терма ҳам айни пайт яхши кайфиятда ва бу уларнинг натижасига ижобий таъсир ўтказиб келади, албатта. 

Мен бугун энг яхши формада бўлиб турган футболчиларни майдонга туширдим. Улар ҳам майдонда ғалаба учун ҳаракат қилди. Мен уларга охиригача ишонаман", - деди мутахассис.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!