Умтити "Барселона"га ўз хизматини таклиф қилди

CHERY AUTO

Самюэль Умтити фаолиятини "Барселона"да давом эттириш ниятида. 

Жорий мавсумда 29 ёшли ҳимоячи "Лечче" сафида ижара асосида тўп тепаётганди. У Каталония клубига қайтишни режалаштирмоқда. "Барселона" молиявий қийинчилик даврида футболчи сотиб ололмаса, француз ўз хизматини "кўк-анорранглилар"га таклиф қилади. 

Тахминларга кўра, "Барса" футболчининг жорий мавсумдаги ўйинидан қониқиш ҳис қилмоқда, аммо айни пайтда у билан ҳамкорликни давом эттиришни режалаштирмаяпти. Унга янги жамоа топиш зарурлиги ҳақида хабар берилган. 

Қайд этиш лозим, Самюэлнинг "Барселона" билан шартномаси 2026 йилгача амал қилади. 


Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!