Умуман мағлубиятга учрамаган боксчи фаолиятини якунлади

Ўрта вазнда мағлубиятсиз серия қайд этаётган россиялик боксчи Шамиль Хатаев соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини якунлади.

"Менда буюк чемпион бўлиш учун иштиёқ, куч ва ирода бор эди, лекин шифокор менга агар давом этсам, кўриш қобилятимни йўқотиш хавфи борлигини айтди. Бугун мен орзуимдан воз кечишим керак. Шунга қарамай, жамоамга, чўққига чиқишимда ёрдам берган, менга ишонган инсонларга раҳмат айтмоқчиман", - дея Хатаевнинг сўзларини келтиради "BoxingScene".

Эслатиб ўтамиз, Шамиль (13-0-1, 4 KO)  навбатдаги жангини 7 декабрь куни Грознийда (Россия) Уганда вакили Шадири Бвоге(7-0, 5 KO)га қарши ўтказиши керак эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!