Унга меҳрим бўлакча! Гвардиола “Сити”нинг қайси ўйинчисини яхши кўришини айтди

  • 20 декабрь, 23:18
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг 17-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида Эрлинг Холанднинг дубли ва Тижани Рейндерснинг бир голи эвазига “Вест Хэм”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 37 очко билан мусобақа жадвалида вақтинча бўлса-да, биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Tecno

Учрашувдан кейин Хосеп Гвардиола шогирдлари орасида жамоа сардори Бернарду Силвага меҳри бўлакча эканини алоҳида таъкидлади.

-  Ҳар қандай жойда – “Бернабеу”да, “Камп Ноу”да, Миланда ва ҳар қандай рақиб – масалан, “Ливерпуль”га қарши ўйнай оладиган футболчилар бор.

Энг катта саҳналар учун туғилган, ҳаёт-мамот учун ўйнай оладиган футболчилар ҳам бор ва Бернарду Силва шулардан бири!

Бернарду Силва – менинг нозик жойим. У топ-футболчи!

Лекин бугун, Берни… У яхшироқ ўйнаши керак эди! Гарчи у менинг севимли ўйинчим бўлсада, бугунги ўйинидан норозиман.

Бернарду сифатли ўйинимизни таъминлаш учун нималар кераклигини аниқ билади. Бернида яхши ҳолат бўладими, ёмон даврларми, улардан қатъи назар фақат олдинга интилишга ундайдиган ажойиб сифатлар бор, - деди Хосеп Гвардиола City Xtra нашрига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!