Уни пул билан олиб қоламиз!
“Интер” раҳбарияти бир неча клублар, хусусан, ПСЖ, “Реал” ва “Челси” нишонида турган ҳимоячи Милан Шкриньярни ўз сафида олиб қолмоқчи.
Словакиялик ҳимоячининг шартномаси мавсум охирида тугайди. Харидорлар ўйинчи билан музокара бошлаш учун январь ойини киришини кутмоқда.
“Интер” 27 ёшли футболчини қолишга кўндириш мақсадида маоши оширилган янги шартнома тайёрлаяпти. Миланликлар Миланга ҳар мавсум учун 6,5 миллион евро таклиф қилмоқчи. Лекин харидорларнинг ҳар бири “Интер”дан кўп маош беришга тайёр.
Ҳозирча, Шкриньяр фаолиятини қайси клубда давом эттириши бўйича бирор аниқ маълумот бергани йўқ.
Фикрлар