Уолкер: "У жуда ифлос жанг қилади"
UFCнинг ярим оғир вазн тоифаси вакили бразилиялик Жонни Уолкер (21-7-1 NC ) Магомед Анкалаев билан бўладиган жанг олдидан рақибининг жанг услубини ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Рақибимга ачинаман. У жуда ифлос жанг қилади, ва у охирги жангда ҳам ноқонуний зрба бериб буни исботлаганди. Охирги жангимдан кейин хафа бўлдим, лекин 2024 йилда камарни уйга олиб келаман”, - деди UFC жангчиси Жонни Уокер.
Эслатиб ўтамиз, Уолкер ва Магомед Анкалаев ўртасидаги жанг 15 январга ўтар кечаси Лас-Вегасда (АҚШ) бўлиб ўтадиган 2024 йилдаги илк UFC турнирида бўлиб ўтади.
Фикрлар