Уругвай мураббийи Ўзбекистонни мақтаб ўтди

  • 14 Oct 12:15
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Малайзия давлатида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Уругвай Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг жанубий америкаликлар бош мураббийи Марсело Бьелса Ўзбекистон уларга жуда яхши қаршилик кўрсатганлигини таъкидлаб ўтди.

Tecno

"Ўзбекистонни жуда интизомли, меҳнаткаш ва тартибли жамоа сифатида кўрдик. Биринчи таймда улар бизга босим ўтказишди. Натижада, тўп бизда бўлишга қарамай, ўйинимизни тўғри йўлга қўя олмадик. Фақат иккинчи таймга келиб босим бираз пасайди ва биз ҳужумлар орқали иккита гол ура олдик", — деди аргентиналик мутахассис.

Терма жамоамиз ноябрь ойида Дубайда бўлиб ўтадиган кичик турнирда иштирок этиши мумкин.

Comments

You must be logged in to commet!