"US Open"да янги ғолиб. У 3 млн долларни қўлга киритди

Нью-Йоркдаги "Билли Жин Кинг Нэшионал Теннис Сентер"да теннис бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи "US Open" мусобақасининг финал баҳси бўлиб ўтди. Яккалик баҳслари финалида австриялик Доминик Тим ва германиялик Александр Зверев ўзаро куч синашди.

4 соату 5 дақиқа давом этган беллашувнинг дастлабки икки сетида Зверев ғалаба қозонган бўлса-да, якунда Тим ирода кўрсатиб, мусобақа ғолиби бўлди - 2:6, 4:6, 6:4, 6:3, 7:6. Шу тариқа, 27 ёшли Доминик Тим 3 млн АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритди.

"Катта дубулға"да ғолиб бўлиш мен учун ҳам, Зверев учун ҳам орзу эди. Ажойиб ўйин бўлди. Бугун кортда иккита ғолиб бўлганида, янада ажойиб бўлар эди", - деди Доминик Тим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!