Усик-Фьюри реванш жангида катта ўзгаришлар юз бериши мумкин
Жангдан 8 кун олдин WBC ташкилотчиларга Усик-Фьюри реванш жангида баъзи қоидаларни ўзгартириш таклифи билан мурожаат қилди.
"Биз WBC қарори WBА, WBО ва IBF вакиллари томонидан қўллаб-қувватланишини истаймиз. Ўйлаймизки, агар баҳсли вазиятлар юзага келса, ҳакамлар ринг ёнида қўшимча экранлардан фойдаланиб, ўша дақиқаларни кўриб чиқиши мумкин. Бундай ҳолларда судялар ўз фикрларини ўзгартириб, тўғри қарор қабул қила олишади", - деди WBC президенти Маурисио Сулаймон.
Эслатиб ўтамиз, Александр Усик ва Тайсон Фьюри жанги 21 декабрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Фикрлар