Усик: "Мен бу жангни ўз кўзим билан кўрмоқчиман"
Бокс бўйича оғир вазн тоифаси (90+кг) WBO. WBA. IBF ҳамда IBO камарлари соҳиби Александр Усик Фьюри - Нганну жангига ташриф буюради.
"Тайсон учун бу жанг пирожни ва сариёғ кабидир. Албатта, одамлар Нганнуга паст баҳо беряпти. Назарий жиҳатдан олсак, бу бўлиши мумкин. Аммо Тайсон 20 йилдан бери бокс билан шуғулланадиган икки метрли гигант. Ўйлайманки, у Нганнуни осон мағлуб этади. Деярли қийинчиликка учрамайди.
Ҳа, мен жангга бораман. Бу жангни ўз кўзим билан кўрмоқчиман. Реклама видеолари ва тўқнашувга тарғиб қилиш барчаси ажойиб режалаштирилган. Мухлислар учун бу шоу, профессионал спортчилар учун эса бутунлай бошқача", - деди Усик.
Эслатиб ўтамиз, Фьюри ва Нганну ўртасидаги жанг 28 октябрь куни Саудия Араистонида бўлиб ўтади.
Фикрлар