Услубсиз ва "мураббийсиз" "кичик мундиал"да иштирок этган терма жамоамиз
Пеп Гвардиола "Лейпциг"га қарши учрашувда пента-трик қилган Холандни захирага олиб ташлайди. Бундан норвегиялик футболчининг жаҳли чиқади. Учрашувдан сўнг Пепдан ўзгаришнинг сабабини сўрашганида: "У ҳозирданоқ ҳамма рекордларни янгилаб ташласа, мотивацияси қолмайди", дея жавоб берганди. Тўғри гап ва оқилона қарор. Асосий ва ўзимзни мавзуга қайтамиз. 20 ёшлиларимизга мухлислик қилишимиз керак, аммо натижани у қадар ҳам юракка яқин олиш шарт эмас. Бу футболчилар ҳозирдан катта ютуқларга, машина ва рағбатларга тўйиб қолса, футболимизда доимгидек ижрочилар танқислиги давом этаверади. Ўзингиз биласиз, бундай ҳолатнинг кўп бора гувоҳи бўлганмиз.
Авваламбор, ҳаммани хотиржам бўлишга чақирмоқчиман. Бу 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати. Тушуняпсизми? Жаҳон чемпионати! Нимчорак финал. Ёмон кўрсаткич эмас. Икки Осиё вакили гуруҳ босқичида ҳам қолиб кетди. Ўзимизни бошқалар билан солиштирмоқчи эмасман, аммо баъзан ношукр эканлигимиз ҳам бор гап. Ҳа, футболчиларимиз чарчаб қолди. Жисмоний томондан кучимиз етмади ва рақиб аёрлик эвазига бизни таслим этди. Мени бошқа савол қийнаяпти. Наҳотки, биздаги бир шахс шу ҳолатни инобатга олмаган бўлса, деб ҳайрон қоляпман. Ахир, кўп эмас 2-3 кун олдин Исроил Японияга қарши ўйинда ҳам нималар қилганини билар эди-ку?
Бу термамиздаги футболчиларнинг потенциалини эътироф этиш даркор. Ҳар бир позицияда ўзига ишончи юқори бўлган иқтидор эгалари бор. Аббосбек Файзуллаев, Умарали Раҳмоналиев, Пўлатхўжа Холдорхонов, Шаҳзод Неъматжонов, Нодирбек Абдураззоқов каби техник томонлама кучли футболчилар Осиё Кубогида ҳам ва Аргентинадаги "кичик мундиал"да ҳам асқатди. Айнан бутун ўйин уларнинг ҳужумдаги креативи устига қурилди. Ҳимоячиларнинг ҳужумга ўтиш ҳолатлари ва жамоавий футбол элементлари жуда кам. Бунинг учун мен Равшан Ҳайдаровни яхшигина танқид қилган бўлардим. Ҳа, ҳозир айнан шундай қиламан. Тўғри, футболчига эркин ўйнаш имконини бергани яхши, аммо бу эркинлик кимнингдир фойдасига ишлади ва кимнингдир зарарига. Мисол учун, Аббосбек ҳақиқий талантлиги билан бир қаторда катта ўйинлар тажрибасини ҳам кўрган йигит. Қаерда қандай ҳарака қилишни билади. Пўлатхўжа Холдорхонов ва Нодирбек Абдураззоқовга бўлаётган муносабатни эса ўзингиз кўриб турибсиз. Агар бу футболчилар руҳан кучли бўлмаса, синиб кетиши ҳеч гап эмас. Менимча, бу эркинлик қандайдир услуб қоришмаси билан амалга ошганда, нур устига аъло нур бўларди. Бироқ Осиё Кубогида ҳам, Жаҳон чемпионатида ҳам натижалар фонида муаммолар қолиб кетаверди. Мураббий жамоани ўз ҳолига солиб қўйган.
Натижаларда мураббийнинг ўрни катта. Жамоага у ўз қарашлари ва тактик схемасини сингдириши керак бўлади. Шунчаки, тўғри таркиб танлаб беришни мана шу мақолага коммент ёзаётган (футболни яхши тушунадиган) мухлис ҳам эплай олади, наздимда. Ҳозирданоқ бу футболчилар услубларга мослашувчан бўлиши лозим. Шунингдек, тартибнинг аҳамиятини ҳам ҳис қилиши керак. Сабаби, катта футбол умуман бошқа даража.
Термамиз йигитларини заррача айбламоқчи эмасман. Эътирозларимнинг барчаси футболчиларни халққа "қора" кўрсатиб қўйган мураббий ва кеча ғалабалардан завқ олиб, бугун оғзини тўлдириб, "ширин сўзлар" айтаётган унутувчи мухлисга. Ким учун қандай билмадим, мен учун бу йигитлар Осиёдаги тенгқурлари орасида энг талантлилари. Агар улар ўз устида ишлашда давом этса ва ҳақиқий мураббийлардан футбол сабоқларини олса, келажагимиздан кўнглимизни тўқ қилсак ҳам бўлаверади.
Худайқулов Карим мақоласи
Фикрлар
Бирок, йигитларнинг спорт формалари жойида эмаслиги, Исроилнинг бир таймига етадиган кучимиз борлиги билиниб колди.
Вахолангки, бефаросат мураббийлар штабидаги ковунлар бунинг учун режа ишлаб чикишлари ёки натижа курсатадиган футболчиларга ишонишлари керак эди. (Узининг эркатойларига эмас).
Холдорхоновни бунака беухшов харакатларини куриб, ёкамни ушладим кеча. У футболни энди уйнаётган товукка ухшарди.
Файзуллаев бир-икки харакат килди, караса олдида тула товуклар. У хам боре деди.
Мураббийимизга умуман гап йук. Химояланаётган жамоанинг хужум чизигини алмаштириш билан овора товукмия.
Холдорхонов синиб булганини, бутун Узбекистон телевизор оркали куриб, тушуниб турибди. Лекин, бу далбаёб мураббий тушунмади.
Марказни ушлаб турган футболчиларни нимага олиб ташлади, халигача аклим етмаяпти.
Мен бор-йуги, Хусанов билан Эсоновнинг мехнатига ачиндим холос.
Афсус, бизда футболда киладиган ишларни бошлашдан олдин, мураббий танлашниям жойига куйишимиз керак шеклли....
Кискаси Р.Хайдаров бизни даражамизга мос мураббий. Яъни Осиёча фикрлайдиган, уртача даражадаги мураббий.
Катта мусобакаларга унинг товукмия фаросати етмайди. Бундан хафа булиш йук....
100 % хакикат!
Хайдаровнинг билими ва духи етмади