Усман Дембеле таътилни муддатидан олдин тугатишга қарор қилди
«ПСЖ» ҳужумчиси Усман Дембеле таътилни муддатидан олдин якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда GFFN нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 29 ёшли футболчи имкони борича эртароқ жамоа ихтиёрига қайтиб, машғулотларни бошлашни истамоқда. У ўзини тезроқ яхши спорт формасига келтириб, УЕФАСуперкубоги учрашувига тўлиқ тайёр бўлишни мақсад қилган.
Мазкур беллашувда парижликлар янги 2026/27 мавсумидаги илк совринни қўлга киритишга уринди. «ПСЖ» ва «Астон Вилла» ўртасидаги ўйин 12 август куни бўлиб ўтади.
Ўтган мавсумда Дембеле барча мусобақалар доирасида 37 та ўйинда майдонга тушди. У 19 та гол урди ва 9 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар