Усман Нурмагомедов: "Пол хъюз менга муаммо туғдира олмайди!"

  • 18 сентября, 12:08
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

PFL нинг енгил вазн чемпиони Усман Нурмагомедов 3 октябрь куни Дубайда бўлиб ўтадиган "PFL Champions Series Road to Dubai" турнирида ирландиялик Пол Хьюз билан бўладиган реванш олдидан ўз фикрларини билдирди.

Tecno

"Танаффус хато бўлиши мумкинми? Йўқ, мен бундай деб ҳисобламайман. Шу вақт давомида мунтазам машғулотда бўлдим. Хьюз менга ҳеч нарса таклиф қила олмайди. У фақат спарринг-партнёр, бундан ортиқ ҳеч ким эмас. У менга муаммо туғдира олмайди. Бироқ бир нарсани тан оламан: биринчи жангда мен унга етарлича ҳурмат кўрсатмаганман. Бу катта хатойим бўлган. Энди эса уни жангчи сифатида ҳурмат қиламан ва бундай хатони қайтармайман", - деди россиялик. 

Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов ва Хьюзнинг илк тўқнашуви 2025 йил январида бўлиб ўтган ва беш раундлик жанг якунида Усман ҳакамларнинг қарори билан ғалаба қозонган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию