Усмон Тошев Япониядан учралган мағлубиятга изоҳ берди

Жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичи доирасида Тожикистон терма жамоаси сафарда Японияга қарши баҳс олиб борди. Мазкур ўйинда ён қўшинимиз кучли рақибига 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувдан кейин терма жамоа устози Усмон Тошев Тожикистон футбол федерацияси матбуот хизматига ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.  

- Япониядек кучли рақибга қарши футболчиларимиз курашишди. Айрим вазиятларда ўйлаганларимиз амалга ошгандек бўлди ҳам. Лекин бугунги учрашувда таянч нуқтамизда муаммолар кузатилди. Бизнинг рақибимиз – Япония қандай кучга эгалигини ҳамма билади.

Биз кимга қарши ўйнаётганимизни билардик. Мана шундай кучли рақибга қарши гол уриш мумкинлигини футболчиларимиз кўрсатиб беришди. Учрашув охирларида яна имкониятларимиз бўлди. Барибир рақибнинг кучлилиги билинди. Қаердадир бизга маҳорат етишмади. Ютқазган бўлсак-да, тожик футболи босқичма-босқич тўғри йўлда кетаётганини кўрсатиб беряпти.

Энди Мьянма терма жамоасига қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Бу биз учун муҳим учрашув. Албатта, ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз. Иккинчи ўринни эгаллашимиз учун минимум имкониятимиз бор. Бу борада Қирғизистон билан кураш охиригача давом этади. Ўйинлар тугагач, қолгани ҳисоб-китоб қилинади, - деди Тошев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!