Узоқ кутилган трансфер амалга ошди!
"Манчестер Сити" футболчиси Рахим Стерлинг фаолиятини катта эҳтимол билан "Челси" сафида давом эттиради.
Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, англиялик футболчи "аристратлар" футболчисига айланди. Унинг трансфер нархи 60 миллион евро атрофида бўлади.
Рахим Лондон клуби билан 5+1 кўринишида шартнома имзолайди. Ҳозирча унинг янги клубида қанча маош олиши аниқ эмас. Хабарларга кўра, у "кўклар" таркибида энг кўп маош олувчи ўйинчига айланади.
Фикрлар