"Сити" ва "Ливерпуль"га Рэшфорднинг йўли тўсилган!
Ашаддий рақиблар ҳужумчини осонликча ололмайди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд учун белгиланган 40 миллион фунтлик тўлов миқдори "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" клублари учун амал қилмайди. Бу ҳақда инсайдер журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқда хабар берди.
Маълумотларга кўра, Рэшфорд ўз келгуси фаолияти бўйича барча эҳтимолий вариантларни кўриб чиқмоқда.
Манчестерликлар эса футболчи билан ҳамкорлик самарадорлигини таҳлил қилиб, унинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилади.
Ўтган мавсумда Рэшфорд "Барселона" таркибида ижара асосида ўйнади. У барча мусобақалар доирасида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 14 та голли пас берди.
Ҳозирги шартномасига кўра, футболчи "Манчестер Юнайтед" билан 2028 йилнинг ёзигача боғланган.
Изоҳлар (0)