Ва ниҳоят Денис Истомин кортга чиқади
Ads

Аввал хабар берганимиздек Германиянинг Хейльбронн шаҳрида эркаклар ўртасида "Челленжер" туркумига кирувчи "Heilbronner Neckarcup" турнирида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин иштирок этмоқда.

Бугун соврин жамғармаси 92,040 еврони ташкил этувчи ушбу мусобақанинг яккалик баҳслари иккинчи даврасида Денис ўзининг илк учрашувини ўтказади.

Унда теннисчимиз германиялик Оскар Оттега қарши кортга тушади. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан соат 15:50 дан сўнг бошланади.