Вадим Абрамов: "Кейинги турда бизни муҳим ўйин кутиб турибди"
Про лига 18-тури доирасидаги «Динамо» - «Хоразм» (4:0) ўйинидан кейин дастлаб Вадим Абрамов ғалабали ўйин борасида фикрларини билдирди.
«Ўйинга тўғри ёндашган футболчиларимдан миннатдорман. Дастлабки дақиқалардан майдонда устунлик қилдик ва 20 дақиқа ичида чиройли голлар киритдик. Аммо иккинчи бўлим бошида ўйинга киришиб кетиш қийинроқ бўлди. Шунга қарамай, йирик ғалабага эришдик.
Ҳа, аксарият ўйинчилар таркибда йўқлиги учун бугун ротацияга қўл урдик. 3 футболчида карточкалар сони кўплиги боис, ўйинни ўтказиб юборишди. Уларнинг ўрнига майдонга туширган ўйинчиларимиз ишончни оқлашди. Ёш ўйинчилар ҳам гол уришди, уларнинг ҳаракатидан қониқдим.
Кейинги турда бизни Қўқонда муҳим ўйин кутиб турибди. Бу баҳсда 2-ўрин учун кураш кечади. Энди бор эътиборимиз ўша ўйинга қаратилади», - дейди Вадим Карленович ўйиндан кейин.
“Динамо” матбуот хизмати.
Фикрлар