Вадим Абрамов: "Хислатни ҳимояда кам меҳнат қилиши салбий хислати"
Суперлигада 21-тур старт олди. "Динамо" жамоаси Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлди ва 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Бу бизни энг яхши ўйнимиз эмас. Билмадим, офсайдда турган футболчига ишлатилган қўполлик учун пенальти қўйиб беришди. ВАР вазиятни бошқача кўргандир. 2:2 ҳисоб бўлган пайтда яна ғалати пенальти. Ҳисоб эса якунда 4:2 кўринишга келди. Ҳакам ВАР учун ва қарорини изоҳлаш учун кўп тўхталди. Балки, бу мухлисларга қизиқдир, аммо бизга эмас.
- "Динамо"нинг ўйинга режаси қандай эди?
- Биз "Пахтакор"ни қандай ўйин намойиш этишини билар эдик. Рақибни ОЧЛдаги иштирокидан сўнг, чарчаганини ҳисобга олиб иккинчи таймда қўшмоқчи эдик. Кўрдингиз, қандай голлар ўтказиб юбордик.
- Ҳимоячиларингизни ўйини борасида фикрингиз қандай?
- Албатта, бу сезилади. Ҳимоячиларимиз биринчи пасни беришда қийналгани учун ярим ҳимоячиларимиз тўпсиз кўп ҳаракат қилишга мажбур бўлди. Булар таъсир қилади.
- Хислат Халилов нега асосийда тушмайди?
- Бу режамизнинг бир тури. Футболчи захирадан майдонга тушиб ўйинга яхши қўшилиши мумкин. Ҳамма футболчи ҳам буни уддалай олмайди. Шунингдек, уни ҳимояда кам меҳнат қилиши ҳам салбий хислати.
- Кожонинг йўқлиги сезилдими?
- Умуман олганда жамоа кўрсатиши керак бўлган футболни намойиш этмади. У бўлганида балки ҳужумларимиз кескинроқ бўлармиди?! Ҳозир бирор нарса дейиш қийин.
- Сўнгги уч ўйинда дарвозангизга 3 та пенальти қўйилди?
- Айтяпманку, бизни дарвозага белгилашяпти, аммо биз ҳеч тепмадик. Кейин видеоларини кўриб, футболни тушунмай қоламан. Бизни фойдамизга ҳакамлар ҳеч нарса кўрмай қолишяпти. Тушунарсиз.
Фикрлар