Вадим Абрамовнинг ожиз нуқтаси...

Миллий терма жамоамизнинг Тошкентда Ироққа мағлубиятга учрагани қизғин муҳокама қилиняпти. Ютқаздингми, демак, қаердадир хато қилгансан, бу аниқ. Фақат ўша хатодан тўғри хулоса чиқариш ва уни келгусида такрорламаслик шарт. Аммо ўз уйингда минглаб ишқибозлар қаршисида ютқазиш доим ёқимсиз ва аламлидир.

Боз устига майдонда миллий терма жамоа ўйнар экан, унинг майда деталларигача муҳокама қилиниши одатий ҳол. Чунки ҳеч ким бош жамоамизга бефарқ қараб турмайди. Табиийки, терма жамоамизнинг Ироққа қарши ўйинидан кейин муҳокамар ва танқидлар ортди.

Кўпни кўрган мутахассислардан бири Дилшод Нуралиев ҳам бу борада sports.uz учун ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.  

- Терма жамоамиз дастлаб Гана билан ўйнади, - дея гап бошлади мутахассис. - Бу ўйинни кўрдик, рақиб таркибида ёш футболчилар кўп эди. Уларда тажриба юқори эмаслиги ҳам билинди. Бунинг устига таркиб маҳаллий клублардаги ўйинчилардан ташкил этилгани ҳам яққол кўриниб турди. Ганаликлар шошма-шошарлик билан пала-партиш ўйин кўрсатишди. Бундай вазиятда терма жамоамизнинг устунлиги сезилиб турди.

Ироқ билан баҳсга келсак, бу ерда мураббийни муҳокама қилмоқчи эмасман. Лекин Абрамов ҳам ҳозирги пайтда Ўзбекистондаги энг яхши футболчиларни йиғди. Фақат Одил Аҳмедов, Жамшид Искандеров ёки Икром Алибоевнинг йўқлигини айтишимиз мумкин. Аммо улар айни пайтда етарли даражада ўйин амалиётига эга эмаслар. Шунга қарамай, мураббий энг кучли легионерларимиз ва ўзимизни клублардаги энг муносиб футболчиларни чақирди. Бор ўйинчиларимиз шу.

узб1

Мен фақат ўз фикримни билдиряпман. Балки чемпионатимизнинг савияси ҳам таъсир қилгандир. Чемпионатдаги энг кучли ҳимоячиларимизни терма жамоада қандай хатолар қилганини кўрдик. Ироқ футболчиларига майдонда озгина эркинлик берилса, қанчалик тезкорлиги кўриниб қолди. Жамоамизни ёмон ўйнади, деб айта олмайман. Тўпни назорат қилиш, ҳужумлар уюштириш  чакки бўлмади. Аммо ҳимоя чизиғида хатоларимиз кўплиги ва ўйинчиларимизнинг тезкор эмаслиги яққол кўзга ташланиб қолди. Ироқ мураббий тўпни жамоамизга бериб прессинг қўлламасдан тезкор қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш пайида бўлди. Афсуски, бор кучли ўйинчиларимиз тўпланганда ҳам мағлубиятга учрадик. Аммо бундан фожеа қилиш керак эмас. Жамоамиздаги йигитлар расмий учрашувларнинг муҳимлигини яхши ҳис қилиб, ҳал қилувчи баҳсларда тўғри ўйнаса, ҳимояда жиддий хатоларга йўл қўймасак ҳужумда нимадир қила оламиз. Гарчи Элдор Шомуродовнинг ўртоқлик учрашувларида ўйини чиқмаган бўлса ҳам унинг потенциали катта. У саралаш беллашувларида ўзини кўрсатади. Араб жамоаларига қарши ўйнаётганида биринчи гол ўтказиб юбориш керак эмас, қайтанга, биринчи бўлиб гол уриш лозим. Ана шунда рақибда ҳам хатолар кўпаяди. Боя айтганимдек, ҳимоя чизиғимизда хатоларимиз кўп. Буни терма жамоа мураббийи тўғрилашга вақти ҳам йўқ. Менимча, чемпионатимиздаги мураббийлар ўз футболчилари билан жиддийроқ ишлаб, ҳимоядаги хатоларни тўғрилашса яхши бўларди. Ҳамма айбни Вадим Абрамовга ағдариш ҳам нотўғри деб ўйлайман. Лекин футболчилар ҳаракат қилишди. Уларни ҳеч ким курашмади деб айта олмайди. Фақат қарши ҳужумни ўтказиб юбориши ва ҳимоядаги хатолар мана шундай ҳолатга олиб келди. Дарвозабонимиз икки-учта вазиятда қутқариб ҳам қолди. Саралаш учрашувларида аввало ҳимояни мустаҳкамлаш зарур. Олдинда барибир имкониятларга эга бўламиз. Энг асосийси, ҳимояда хато қилмаслигимиз талаб қилинади.

узб_2

Ҳимоядаги муаммолар? Бу нафақат Абрамовнинг ожиз нуқтаси, балки бошқа мураббийларда ҳам шундай ҳолат бўлиши мумкин. “Пахтакор”да Анзур Исмоилов ва Егорь Кримец бор. Билишимча, улар жароҳат олишган экан. Ўнг қанот ҳимоясида ўйнай оладиган Ҳожиакбар Алижонов ҳам бор. Балки улар яна сафга қайтишса, ҳимоя чизиғимиз янада мустаҳкам бўлади, деб ўйлайман. Барибир саралаш учрашувларида тажриба ўз сўзини айтади.

Мени футболга тушунчам шундайки, иложи борича ҳимояни мустаҳкам қилавериш керак. Ҳеч қачон мудофаа чизиғини эсдан чиқармаслик зарур. Ҳужумда эса барибир имкониятлар бўлади. Бизда тўп билан яхши муомала қиладиган, майдонни яхши кўра оладиган ажойиб ўйинчиларимиз бор. Шу боис ҳужум чизиғида нимадир қилсак бўлади. Кўпроқ ҳимояга эътиборни кучайтириш даркор. Араб ўйинчиларини тезлиги юқори. Улар қарши ҳужумга тез чиқиб кетишади. Шунга эхтиёт бўлиш керак. Албатта, терма жамоа мураббийлари рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини яхшилаб ўрганиб чиқиши керак бўлади. Шунга қараб ўйин тактикасини тўғри танлаш ҳам талаб этилади. Саралаш баҳслари Саудия Арабистонида ўтказилади ва кун ҳам иссиқ бўлади. Ҳаммасини ҳисобга олиш керак.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдухаликов Мухаммад
08/04/2021 11:03
Асаломуалейкум биз мухлисларнинг таклифи бор терма жамоа мурбийлар таркибига Яна мурабийларни жалп килиш керак булар Камида 3та болиши керак булар Миржалол Косимов Розикул Бердийев биргаликда бошкариши керак шунда натижа озгаради шу холатда кетадиган болсак Яна кейинги мундиалга колишимиз мумкин
&
Турсун Ғани
31/03/2021 00:20
Дилшод Нуралиев ҳақлар. Бу жамоамизни ҳимоя чизиғини ва дарвозани янгилаш зарур. Яхши футолчилар бизда кўп. Юракдан қидирса ундайлар яиқади.
solijon bobokulov
30/03/2021 23:19
Ўзида Ироқни ютолмаган, рақиб майдонида исссиқ ва нам ҳавода фақат ютиш талаб этиладиган ўйинда ўйинчиларимиз бирор каромат кўрсатиши машкул иш!

Минбар

Барча блоглар