Вакилларимиз "FIG BSB Bank World Challenge Cup 2019" турнирида иштирок этишади.

Бугун, Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичи доирасидаги FIG BSB Bank World Challenge Cup 2019 турнири старт олади. Мазкур турнирда 36 мамлакатдан 230 нафар бадиий гимнастика маликалари иштирок этади. Жумладан, юртдошларимиз ҳам Екатерина Фетисова бошчилигида гимнастикачиларимиз Нилуфар Шомуродова, Динара Равшанбекова, Софиябону Касимова, Камола Ирназарова, Ксения Александрова ҳамда Севара Сафоевалар жамоавий бахсларда совринли ўринлар учун кураш олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!