Вальверде "Лас-Пальмас"га қарши баҳсда Суареснинг ўрнига кимни майдонга туширади?

“Барселона” клуби ҳужумчиси Пако Алькасер эртага бўлиб ўтадиган Ла Лиганинг 26-турида “Лас-Пальмас”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлайди.

Боиси, каталонияликлар устози Эрнесто Вальверде сариқ карточкалари сабаб “Атлетико”га қарши баҳсни ўтказиб юбориш хавфида турган Луис Суареснинг ўрнига айнан Алькасерни майдонга туширишга қарор қилган.

Маълумот учун, "Лас-Пальмас" - "Барселона" учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 01:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!