Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Вальверде «Реал» билан янги шартнома имзолади

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

Федерико Вальверде «Реал Мадрид» билан 2031 йилгача янги шартнома тузди ва жамоанинг энг кўп маош оладиган футболчилари қаторига кирди.

«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде клуб билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда The Touchline нашри Diario AS манбасига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, уругвайлик футболчининг «қироллик клуби» билан янги меҳнат шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган. Янги келишув шартларига биноан, Федерико жамоанинг энг кўп маош оладиган футболчилари қаторига киради.

«Қаймоқранглар» яқин вақт ичида битим ҳақида расман эълон қилиши кутилмоқда.

28 ёшли ярим ҳимоячи 2018 йил ёзидан бери «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2028/2029 йилги мавсум якунида тугаши керак эди. Трансфер бозорида Вальверденинг баҳоси 90 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ