Ван Бронкхорст "Ман Сити" мураббийи бўлди

Жованни ван Бронкхорст "Манчестер Сити" мураббийлар штабидан ўрин олди.

Маълум бўлишича, ўтган ҳафтадаёқ голландиялик мутаҳассисни инглизларнинг машғулотларида кўришган.

Аслида Ван Бронкхорст Гвардиоланинг мураббийлар штабига ёзда киритилган, аммо бу ҳақида эълон қилишни исташмаган.

Клуб раҳбарияти Ван Бронкхорстни клуб фалсафаси билан таништиришдан манфаатдор.

Маълумот учун, 44 ёшли мутаҳассиснинг сонгги иш жойи "Фейеноорд" клубида бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!