Ван де Бек фаолиятини Ла Лигада давом эттиради

Сўнгги йилларни жуда ёмон хотиралар билан ўтказаётган Донни ван де Бек янги клубга кўчиб ўтмоқда. 

"Манчестер Юнайтед" ва "Жирона" ярим ҳимоячи борасида келишувга эришди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. Унинг сўзларига кўра, Донни учун дастлабки тўлов 500 минг евро бўлади. Шундан кейин мавсумдаги ўйинларига қараб тўлов нархи 4 ёки 5 миллион еврога ошади. Агарда ундан ҳам кўпроқ майдонга тушадиган бўлса, трансфер учун каталонияликлар 15 миллион евро тўлайди. 

Ван де Бек якунига етган мавсумнинг ярмини "Айнтрахт"да ўтказди. Аммо унга кўп ҳам ўйин амалиёти берилгани йўқ.Хавбек 10 та ўйинда иштирок этган бўлса, шулардан ярмини захирадан бошлади. 

27 ёшли футболчи 2020 йилда 39 миллион евро эвазига сотиб олинган. Ўша вақтда унинг нархи 55 миллион евро эди. Айни пайтдагиси эса 5 миллион еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!