Ван Дейк: Бу мухлислар учун ҳам яхши эмас
Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Вирджил ван Дейк Японияга қарши ўйиндан (2:2) кейин Жаҳон чемпионати–2026 баҳслари пайтида жорий этилган сув ичиш учун танаффуслар ҳақида фикр билдирди.
«Сув ичиш учун паузалар жорий этилгани, албатта, қизиқ тажриба. Жаҳон чемпионатидаги деярли барча ўйинларни томоша қилдим.
Ҳар сафар ўйин тўхтаб, реклама учун танаффус бошланганда менга ёқмасди. Ўйлайманки, ўйинларни телевизор орқали кузатиб бораётган бетараф мухлислар учун ҳам бу унчалик ёқимли эмас.
Агар ҳақиқатан ҳам ҳаво жуда иссиқ бўлса, бундай паузалар керак. Лекин ҳар бир учрашувни алоҳида ҳолат сифатида баҳолаш лозим, деб ҳисоблайман.
Ўйлайманки, бу борада етарлича фикр билдирдим», – деди Вирджил ван Дейк.

Фикрлар