Ван Дейк "Ливерпуль" таркибида ўзгаришлар кутмоқда
Jahongir Inomjonov
Ҳимоячи ёздаги кутилмалари ҳақида гапирди
"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк ёзги трансферлар ойнасида клубнинг позициясидаги кутилмаларини баён этди.
- Эски ўйинчиларнинг кетиши ва янгиларининг келиши нуқтаи назаридан, бу ёз жуда муҳим бўлади деб ўйлайман. Барчамиз директорлар кенгаши олдига қўйилган вазифани уддалай олишига ишонишимиз лозим, - деди ҳимоячи.
Шунингдек, у янги мавсумда жамоа янада кучайишига ишонч билдирди. Ван Дейк "Ливерпуль" футболчиларининг ёздаги халқаро мусобақаларда иштирок этмаслигини катта афзаллик деб таъкидлади, сабаби бу мавсум олди тайёргарликка ижобий таъсир кўрсатади.
Изоҳлар (0)