Ван Дейк: "Сен мангу чемпионсан!"

CHERY AUTO

"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил Ван Дейк жамоадоши Диогу Жотанинг вафот этганига муносабат билдирди.

Tecno

"Бунга ишонишни истамайман, ҳалигача ишонгим келмаябди. Мен бутунлай эзилдим ва тўла ҳайратдаман. Қандай инсон эдинг, қандай футботлчи эдинг, энг муҳими қандай ажойиб оила бошлиғи эдинг. Сен ҳаммамиз учун жуда кўп нарса англатардинг ва доимо шундай бўлиб қоласан. Оиланг учун икки ўғил, эр ва отани йўқотиш тасаввурга сиғмайдиган ҳолат. Ажойиб оиланг учун турмиш ўртоғинг ва фарзандларинг учун юрагим ўртанмоқда.

Сенга ваъда бераман: Бу оғир кунларда ва ундан кейин ҳам – биз доимо оилангни ёнида бўламиз. Сен мангу чемпионсан, мангу 20-рақамсан. Майдонда сенинг ёнингда бўлиш ва майдондан ташқарида дўстинг бўлиш мен учун шараф эди. 

Биз сени сўз билан ифодалаб бўлмайдиган даражада соғинамиз ва ҳеч қачон унутмаймиз. Сенинг меросинг яшайди биз бунга кафолат берамиз. Ором олинглар, Диогу ва Андре”,- дея ўз ижтимоий тармоғида ёзди  мерсасайдликлар сардори.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию