Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Ван Дейк учун «Реал» ва яна 3 клуб курашмоқда

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Ливерпул» ҳимоячиси Виргил ван Дейк мавсум охирида эркин агентга айланиб, «Реал» ва бошқа грандлар сафига ўтиши мумкин.

«Ливерпул» жамоасининг марказий ҳимоячиси, Нидерландия терма жамоаси сардори Виргил ван Дейк мавсум якунлангач клубини алмаштириши мумкин. Футболчининг «мерсисайдликлар» билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзида ниҳоясига етади.

Ижтимоий тармоқларда инсайдер Экрем Конур тарқатган маълумотларга кўра, 35 ёшли ҳимоячини бир қатор етакчи жамоалар ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда. Манбаларга кўра, Виргил ван Дейк билан Мадриднинг «Реал» клуби, Истанбулнинг «Галатасарай» жамоаси, шунингдек, «Милан» ва «Интер Майами» клублари қизиқиш билдирган.

Ван Дейк 2018 йилдан буён «Ливерпул» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Трансфер бозорида у ҳозирда тахминан 15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Жорий мавсум Англия премьер-лигасида нидерландиялик футболчи бешта ўйинда майдонга тушишга улгурди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ