Вақт борида олинг! “Реал” ўз юлдузини “Сити”га таклиф қилди
Мадриднинг “Реал” клуби мутасаддилари “Манчестер Сити”га жамоа ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани олишни таклиф қилди. Англия клуби 23 ёшли футболчининг трансферини амалга ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, “Манчестер Сити” ва “Реал” Камавинганинг эҳтимолий трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда.
“Қироллик клуби” янги бош мураббийи Жозе Моуриньо Камавинганинг сотилишига қарши эмаслигини билдирган. Чунки португалиялик мутахассис клуб янги ярим ҳимоячи ва марказий ҳимоячи харид қилишини истамоқда. Унинг фикрича, Камавинганинг сўнгги мавсумлардаги ўйини кутилган даражада бўлмаган.
Ўтган мавсумда Камавинга “Реал” сафида барча мусобақаларда 43 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Transfermarkt портали француз ярим ҳимоячисининг трансфер қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар