VAR ҳакамларимиз сони 18 тага етди
Яна 5 нафар ҳакамимиз ВАР/АВАР лицензияларини қўлга киритди.
25-26 май кунлари навбатдаги ҳакамларимиз ВАР/АВАР якуний назорат баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, ВАР/АВАР лицензияларини қўлга киритишди. Шу тариқа, ҳакамларимиз қўлга киритган лицензиялар сони яна 5 тага кўпайди.
Сардор Исматуллаев — ВАР ишлайдиган ўйинларда ҳакамлик қилиш;
Фарух Янсупов — ВАР ишлайдиган ўйинларда ҳакамлик қилиш;
Акмал Раҳимов — ВАР ҳаками;
Зилола Раҳматова — АВАР ҳаками;
Обид Жумаев — АВАР ҳаками сифатида ишлаш учун лицензия олишди.
Демак, ВАР, АВАР ҳамда ВАР ишлайдиган ўйинларда ҳакамлик қила олувчилар сони қуйидагича кўриниш олмоқда:
ВАР ҳакамлари сони: 18 нафар;
АВАР ҳакамлари сони: 23 нафар;
ВАР ишлайдиган ўйинларда ҳакамлик қила оладиганлар сони: 25 нафар.
Фикрлар