Варан: “Бизнинг тажрибамиз етарли”
Франция ҳимоячиси Рафаэль Варан ярим финал босқичидан ўрин олган Марокашга қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг сўзларига кўра, терма жамоа бундай ўйинлар учун тажрибага эга.
“Бизда бу тузоққа тушиб қолмаслик учун тажрибамиз етарли. Улар жуда яхши ҳимояланишади.
Бундай услуб эгаларига қарши ўйнаш қийин бўлади. Биз ҳаммамиз навбатдаги жангга тайёрланишимиз зарур” – деди 29 ёшли ҳимоячи.
“Бу Жаҳон чемпионати. Агар финалга чиқишни истасангиз, охиригача курашишингиз керак. Улар Марокаш футбол тарихини ёзишмоқда. Уларда ўзига ишонч бағишлайдиган жамоавий куч бор” – дея қўшимча қилди Рафаэль.
Маълумот учун, Марокаш турнирда ҳали мағлуб бўлмади ва ўз дарвозасидан фақатгина бир марта тўп олиб чиққан. Франция африкаликлар тўсиғидан ўта олса, кетма-кет Жаҳон чемпиони бўлиш имкони бўлади. Охирги марта бу ишни Бразилия 1958 ва 1962 йилларда амалга оширган.
Фикрлар