Веласкес UFC га қайтадими?
Оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Кейн Веласкес(14-3) 14 январьга ўтар кечаси Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган "UFC Fight Night 234" турнирида Габриэль Бенитес(23-10) билан жанг қилиши мумкин.
Суд жангчига тегишли рухсат берди. Кейн Веласкес 2022 йилнинг ноябрида гаров эвазига озодликка чиқди, у аввалроқ қотилликка уринишда айбланиб, 8 ой қамоқда ўтирган эди. Кейинчалик суд Кейнга кураш мусобақаларида қатнашиш, шунингдек, АКА спорт залида мураббийлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат берган.
Эслатиб ўтамиз, Веласкес охирги жангини Фрэнсис Нганнуга қарши ўтказиб, мағлуб бўлган эди.
Фикрлар