Венсан Компани "Бавария"га "Барса" юлдузини чорлаяпти
"Бавария" учун янги номзод пайдо бўлди
«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани жамоа ярим ҳимоясини кучайтириш учун янги номзодни белгилади. Бу ҳақда журналист Хуан Хесус хабар бермоқда.
Манбага кўра, мутахассис «Барселона» таркибида тўп суриб келаётган Гавини ўз жамоасида кўришни истамоқда.
Компани испаниялик футболчини ёзги трансфер ойнасида асосий устувор мақсадлардан бири сифатида кўрмоқда. Аввалроқ Гавига бошқа юқори даражадаги клуб ҳам даъвогар экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Ёш ярим ҳимоячини қўлга киритишга ПСЖ ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Хабарларга қараганда, футболчини жамоага олиб келиш ташаббуси Луис Энрике томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Transfermarkt портали Гавининг трансфер қийматини 25 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Изоҳлар (0)