"Верона" - "Женоа": Матнли трансляция

Италия А Серияси 4-туридан ўрин олган сўнгги беллашувда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов бориб қўшилган "Женоа" жамоаси "Верона" меҳмони бўлади. Саҳифани янгилаб туриш орқали матнли трансляцияни кузатиб боришингиз ва ўйиндаги воқеликлардан ўз вақтида бохабар бўлиб туришингиз мумкин.

  • 90'

    Ўйин ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    "Верона"нинг кетма-кет ҳужумлари "Женоа" ҳимоячилари томонидан шунчаки қайтариляпти. 

  • 86'

    "Верона" рақиб ярим майдони ичида босим уюштирмоқда. 

  • 82'

    Скамакканинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 79'

    Милан Бадель, Николо Ровелла, Горан Пандев захирага олинди. Валон Бехрами, Стив-Майк Эбоа Эбонг, Витторио Парижини майдонга тушди.

  • 76'

    Генуяликлар жамоавий тарзда ҳимояланишмоқда. 

  • 72'

    "Верона" ҳамон ҳужумда.

  • 69'

    Маттиа Бани ўрнига Гольданига майдонга тушди. 

  • 67'

    "Женоа"да Эмпаруар ўрнига Димарко майдонга тушди. 

  • 63'

    Шомуродов захирага олинди. Унинг ўрнига Скамакка майдонга тушди.

  • 62'

    Элдор ҳужумда қоидани бузди. 

  • 60'

    Фавилли ўрнига Калинич майдонга тушди.

  • 58'

    Майдон марказида Элдор тўпни олдириб қўйди. 

  • 57'

    Вьеранинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

     

  • 54'

    Гильоне сариқ карточка олди. 

  • 53'

    Ровелланинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

  • 50'

    Иккинчи таймни "Женоа" ҳужумкор бошлади. 

  • 49'

    Вьеранинг зарбасини Перин ушлаб олди. 

  • 48'

    Шомуродов ўзига узатилган тўпга ета олмади. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Генуялик ҳимоячилар жарима майдонига узатилган тўпларни тинимсиз узоқлаштиришмоқда. 

  • 42'

    Пандев сариқ карточка олди. Дарҳақиқат, у қўпол ўйнаганди. 

  • 41'

    Бурчак зарбасидан узатилган тўпни дарвозабон қийинчилик билан қайтарди. 

  • 40'

    Тайм сўнгида жамоалар темпни туширишди.

  • 37'

    Сўнгги дақиқаларда генуяликлар ҳам фаоллашиб қолди. 

  • 34'

    Перин қанотдан тепилган тўпни қайтариб юборди. 

  • 33'

    Пандевнинг зарбасини дарвозага аниқ тепди. Дарвозабондан сейв. Шомуродов унга имконият тақдим этганди. 

  • 32'

    Элдор тўпни ўзига бўйсундириб олганча ортга тўп узатди. Ҳимоячилар уни эгаллаб олишди.

  • 31'

    "Женоа"нинг ҳужуми ноаниқ пас сабаб узулиб қолди. 

  • 28'

    Шомуродовнинг узатмасини Ровелла аниқ дарвозага йўллай олмади.

  • 25'

    Ровелланинг жаримадан тепган тўпи ноаниқ кетди. 

  • 24'

    "Верона" футболчисининг бош билан берган зарбаси кучсиз чиқди. 

  • 22'

    Шомуродовнинг ўтиб кетишига ҳимоячи йўл қўймади. 

  • 21'

    Перин рақиб футболчиси томонидан тепилган навбатдаги кучсиз зарбани ушлаб олди. 

  • 20'

    Шомуродов майдон марказида рақибидан тўпни олиб қўйиб, жамоаси ҳужумини бошлаб берди.

  • 19'

    "Верона"нинг бурчак зарбаси қайтариб юборилди.

  • 16'

    "Верона" ҳужумчиси офсайдда қолиб кетгани сабаб ҳужум тўхтади. 

  • 15'

    "Женоа" тўпни тез йўқотмоқда. 

  • 13'

    Пакеттининг зарбасини Перин ушлаб олди.

  • 12'

    "Верона" ҳужумчисининг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 11'

    Бадель сариқ карточка олди.

  • 10'

    "Верона" бурчак зарбаси амалга оширди. "Женоа" посбони кичик хатога йўл қўйди. Яхшики, вазият генуяликлар учун хайрли якун топди.

  • 9'

    Бадель майдон марказида йиқитилди.

  • 6'

    "Верона" ҳужумда фол ишлатди.

  • 5'

    Шомуродов ўнг қанотдан олдинга юрди. У 2 та футболчини ортда қолдириб, шеригига пас берди. Ноаниқ.

  • 4'

    "Верона" ҳужуми ҳимоячилар томонидан тўхтатилди.

  • 2'

    Элдор илк дақиқалардан фаол ўйнамоқда. Ҳимояда ҳам ўзини кўрсатди.

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Сардорлар ҳакам билан тўп ва майдон масаласини келишиб олишди.

  • 0'

    А Серия мадҳияси биринчи бор Шомуродов учун янграмоқда!

  • 0'

    Мана "Шома" майдонга тушиб келди. Омад, Элдор!!!

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Элдор Шомуродовга А Серияда мухлислик қилишни бошлаймиз. "Верона" ва "Женоа" учрашуви бошланиш арафасида. Элдор дастлабки дақиқалардан майдонда. Ушбу ўйинни матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!