"Вест Хэм" "Барселона" ҳимоячиси билан келишувга эришди

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби “Барселона” ҳимоячиси Марлон билан келишувга эришди. Бу ҳақда Tribalfootball нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги нашрнинг ёзишича жамоалар 22 ёшли бразилиялик футболчининг трансферини 15 млн еврога келишишган. Энди Марлон янги мавсумни Англия премьер-лигасида бошлайди.

Маълумот учун, Марлон “Барселона” сафига 2016 йил клиб қўшилган ва асосий жамоада бор йўғи 3та ўйинда иштирок этган. У ўтган мавсумни “Ницца”да ижара асосида ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!