"Вест Хэм" МЮнинг икки футболчиси учун 60 миллион фунт тўлашга тайёр

"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед" футболчилари Харри Магуайр ва Скотт Мактоминейни сотиб олмоқчи.

"The Guardian" нашри хабарига кўра, Лондон клуби икки футболчи учун "қизил иблислар"га 55-60 миллион фунт тўлашга тайёр. Аввалроқ "болғачилар" Магуайр учун 30 миллион евро таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, 30 ёшли ҳимоячи "Манчестер Юнайтед"да каттагина маош олади. Иккала жамоа бу масала ҳал қилиши керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!