«Вест Хэм» янги бош мураббий тайинлади
«Вест Хэм» клуби бош мураббийлигига Скотт Паркер тайинланиб, у билан икки ярим йиллик шартнома имзоланди.
«Вест Хэм» янги бош мураббий тайинланганини эълон қилди. Клуб матбуот хизмати хабар беришича, жамоани бундан буён Скотт Паркер бошқаради. Мутахассис билан икки ярим йилга мўлжалланган меҳнат шартномаси имзоланди.
Жорий мавсумда «Вест Хэм» Англиянинг иккинчи даражали дивизиони — Чемпионшипда иштирок этмоқда. Лондонликлар 13 та учрашувдан кейин 22 очко жамғариб, турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.
Скотт Паркер шогирдлари навбатдаги учрашувни бугун, 4 ноябрь куни сафарда «Кардифф Сити»га қарши ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 01:45 да бошланади.

Изоҳлар (0)