Вьетнам бош мураббийи: "Мухлисларга алоҳида миннатдорчилигимни изҳор этаман"

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган Вьетнам - Эрон учрашувида форслар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида вьетнамликлар бош мураббийи Анг Туан Хоан иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Жамоамиз кейинги босқич учун жиддий ҳаракат қилди. Мухлисларга алоҳида миннатдорчилигимни изхор этаман. Уларнинг ишончини оқлай олмадик. Бунинг учун афсусдаман. 

Биз 1:1 ҳисобини ушламоқчи бўлдик. Бироқ вазият тезда ўзгариб кетди. Сўнгра биз ҳужумга ўтишга ҳаракат қилдик. Тан олиш лозим, рақиб жисмоний томонлама биздан яхши ўйин намойиш этди.

Йигитлар миллий терма жамоа учун ҳам муносиб ҳаракат қилиб бера олади. Бу мусобақа Вьетнамнинг келажакдаги футболи учун "трамплин" вазифасини қисман бўлса-да, ўтаб беради. 

Осиёда Эрон ва Австралия топ жамоалар ҳисобланади. Уларни мусобақа фаворитлари, дея кўрсата оламан", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!