Видалнинг Европадаги эртаги поёнига етмоқда

"Интер" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль “нерадзуррилар” билан шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришди.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, чилилик футболчи яқин орада “Интер” билан имзоланган ўртадаги келишувни бекор қилади. Бунинг эвазига Милан клуби унга тўрт миллион евро товон пули тўлайди.

Хабарларга қараганда, Видалнинг янги манзили Бразилиянинг "Фламенго" клуби бўлади. У бу жамоа билан икки йиллик шартнома имзолайди. Шу ҳафта у бразилияликлар сафида тиббий кўрикдан ўтади, сўнгра келишув ҳақида расман эълон қилинади.

35 ёшли чилилик футболчи “Интер” сафида 2020 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 70 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!