Виера тез орада “Ницца” бош мураббийига айланади
Ads

 

“Нью-Йорк Сити” клуби бош мураббийи Патрик Виера “Ницца” клубини бошқариш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда RMC хабар бермоқда.

Томонлар 3 йиллик шартнома имзолашга келишиб олгани айтилмоқда. Эндиликда франциялик мутахассис АҚШ клуби билан битимни бекор қилиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Виера 2016 йилнинг январидан буён “Нью-Йорк Сити”га устозлик қилиб келмоқда. Жорий мавсумда унинг жамоаси 14 ўйиндан кейин Шарқий конференцияда 2-ўринда бормоқда.